Узбек O'zbek
РПЛ. ЦСКА кутилмаганда «Оренбург»га ютқазди ва бошқа натижалар
Шанба, 13 Апрел
1659

Россия Премьер-Лигасида ЦСКА ўз майдонида «Оренбург»ни қабул қилиб, 2:3 ҳисобида ютқазди. Мезбонлар 25-дақиқадан бошлаб, бир футболчи кам бўлиб ўйнадилар. Ҳимоячи Фернандес иккита сариқ карта олиб, майдондан четлатилган эди. «Оренбург» эса бундан унумли фойдаланиб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Ҳамюртимиз Вадим Афонин бу ўйинда захирада қолдирилди. 

Бу натижадан сўнг, ЦСКА 40 очко билан 3-ўринда қолди, «Оренбург» эса 32 очко билан 6-ўринга кўтарилди.

РПЛ, 23-тур
13 апрель

Енисей – Уфа 0:0 

ЦСКА – Оренбург 2:3 
Голлар: 1:0 – 14 Обляков, 1:1 – 18 Ойеволе, 1:2 – 24 Сутормин, 2:2 – 32 Эрнандес, 2:3 – 54 Деспотович. 
Четлатиш: Фернандес (25, ЦСКА).

Арсенал Тула – Урал 0:0 
Четлатиш: Меркулов (76, Урал).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз