Узбек O'zbek
«Рома» Конте билан музокара бошлади
Шанба, 13 Апрел
868

Италиялик мураббий Антонио Конте «Рома» бош мураббийига айланиши мумкин. La Repubblica`нинг ёзишича, Рим клуби 49 ёшли мутахассис билан алоқага чиққан.

Март ойида «бўрилар» 2017 йилдан буён бош мураббий бўлиб келган Эусебио ди Франческони истеъфога чиқариб, ўрнига Клаудио Раньерини тайинлашган эди. Раньери билан битим мавсум ниҳоясига мўлжалланган.

Таъкидлаш жоиз, Антонио Контега «Интер» ҳам қизиқмоқда. Аввалроқ «нерадзурри» бош директори Беппе Маротта Конте номзодини ёқлаётгани, клуб президенти Стивен Чжан эса Жозе Моуриньони қайтариш тарафдори экани хабар қилинганди.

Шунингдек, 49 ёшли итальян ўзини бош мураббий этиб тайинлаш ниятидаги клублардан 10 млн евролик маош сўраётгани ҳам маълум қилинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз