Узбек O'zbek
«Реал» ўз ҳомийсини 1 миллиард евролик келишувга кўндирмоқчи
Шанба, 13 Апрел
5554

«Реал» техник ҳомийси Adidas билан шартномани узайтириш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

AS хабарига кўра, «қироллик клуби» бу музокаралар якунида ўзи учун рекорд миқдордаги ҳомийлик маблағларини кўзда тутувчи битим тузишга эришмоқчи. Аниқлик киритилишича, бу ерда гап 10 йилга мўлжалланган, қиймати 1 млрд еврога тенг бўлган келишув ҳақида бормоқда.

Таққослаш учун, Nike компанияси «Барселона»га бир мавсумда 155 млн евро ажратади. «Манчестер Юнайтед» эса Adidas`дан йилига 94 млн евро олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» стадион реконструкцияси учун катта миқдорда қарз олгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз