Узбек O'zbek
«Реал» Бензема учун янги ўринбосар топди
Шанба, 13 Апрел
8140

«Реал» клуби янги мавсум учун захира ҳужумчи номзодини аниқлаб олди.

AS хабарига кўра, асосий таркиб тўпурари Карим Бенземага Рауль де Томас ўринбосарлик қилади. Бу ҳақда бош мураббий Зинедин Зидан шахсан қарор қабул қилган.

Бу мавсумда Бензема ўринбосари вазифасини Мариано Диас бажарган, аммо у 17та баҳсда атиги 2та гол урган эди.

Де Томас «Райо Вальекано» клубида ижарада ўйнамоқда, унинг трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли. 24 ёшли футболчи бу мавсумда 29та ўйин ўтказиб, 13та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз