Узбек O'zbek
«МЮ» 36 млн еврога марказий ҳимоячи топди
Шанба, 13 Апрел
8718

«Манчестер Юнайтед» «Рома» ҳимоячиси Костас Маноласни ўз таркибига қўшиб олиш ниятида.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, «қизил иблислар» 27 ёшли юнон учун унинг римликлар билан шартномасида кўрсатилган сумма – 36 млн еврони тўлашга тайёр.

Ўз навбатида, «Рома» мавсум якунига кўра ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаган тақдирдагина Маноласни сотишга рози бўлади. Томонлар ўртасидаги битим 2022 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Костас бу мавсум «бўрилар»нинг 31та ўйинида қатнашиб, 2та гол урди. Жамоа А Серия якунига 7та тур қолганда 6-ўринда бормоқда, тўртинчи ўриндаги «Милан» билан орадаги фарқ бир очкога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз