Узбек O'zbek
«Милан» 4 футболчини ҳеч қачон сотмайди
Шанба, 13 Апрел
9594

«Милан» клуби ёзда бир қанча футболчилар билан хайрлашиши мумкин.

Calciomercato хабарига кўра, таркибдаги барча футболчиларнинг трансферга қўйилиш эҳтимоли мавжуд. Бироқ, 4 нафар футболчи ҳар қандай ҳолатда ҳам сотилмайди. Улар: дарвозабони Жанлуижи Доннарумма, ҳимоячи Алессио Романьоли, яримҳимоячи Лукаш Пакета ва ҳужумчи Кшиштоф Пионтек. 

Аввалроқ, УЕФА «Милан» устидан молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги юзасидан янги иш очгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. «Россонери» жазодан қутулиб қолиш учун қарзларини камайтириши ва бир неча футболчиларни сотиб юбориши талаб қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз