Узбек O'zbek
Ла Лига. «Барселона» сафарда аутсайдерни мағлуб этолмади
Шанба, 13 Апрел
4982

Испания чемпионатида 32-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Барселона» сафарда мусобақа аутсайдери «Уэска» меҳмони бўлди. Жамоа бир қанча етакчиларсиз, экспериментал таркиб билан ўйнади. Натижада, ҳарчанд уринмасин рақиб дарвозасига йўл топа олмади. «Уэска» номдор рақибнинг ҳужумларига дош бериб, дурангга эришди.

Бу натижадан сўнг, «Барселона» 74 очко билан 1-ўринда, «Уэска» эса 25 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. 

Ла Лига, 32-тур
УэскаБарселона 0:0 
13 апрель, «Эль Алькорас» стадиони
Уэска – Сантамария, Эчейта, Пулидо, Мирамон, Галан, Гомес, Ривера, Феррейро (Эрнандес, 72), Аньор (Мелеро, 60), Авила, Гальего.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Ваге, Мурильо, Дембеле (Коутиньо, 67), Видаль, Боатенг, Пуч (Альба, 67), Малком, Аленья, Тодибо.
Огоҳлантириш: Тодибо (42).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз