Узбек O'zbek
Капелло Чемпионлар Лигаси фаворитларини айтди
Шанба, 13 Апрел
14241

Италиялик машҳур мураббий Фабио Капелло Чемпионлар Лигаси фаворитлари тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Дастлаб «Манчестер Сити»ни фаворит деб ҳисоблаган эдим. Аммо улар Чемпионлар Лигасининг муҳим ўйинларини АПЛ ўйинларига қараганда жуда суст ўтказишади. «Ювентус»ни фаворит десак бўлади, бироқ «Аякс» ҳам чакки эмас, бу ерда эҳтиёткорлик зарур. Голландияликлар ҳеч кимдан қўрқишмайди. Улар буни «Сантьяго Бернабеу»да ҳам, «Ювентус»га қарши ўйинда ҳам намойиш қилишди», – деб Капелло сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Қайд қилиш жоизки, 72 ёшли мутахассис «Барселона»ни Чемпионлар Лигаси фаворити деб ҳисобламаяпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз