Узбек O'zbek
Икарди «Реал»га ўтишни орзу қиляпти, мадридликларнинг бунга муносабати маълум
Шанба, 13 Апрел
4906

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «Реал»да давом эттирмоқчи. Аммо у «қаймоқранглилар»нинг энг асосий трансфер мақсадлари рўйхатига кирмайди, деб ёзади AS.

Таъкидланишича, Икардининг янги жамоаси бўлиши эҳтимоли энг юқори клуб «Ювентус»дир. Шунингдек, унга «Наполи» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам бефарқ қарамаяпти

Қўшимча қилинишича, 26 ёшли аргентиналик, «нерадзурри»нинг истагига қарамай, 2021 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтирмоқчи эмас.

Мауро бу мавсум А Сериянинг 22та ўйинида 10та гол урган. Февралда у сардорлик мақомидан айрилиб, апрелда яна сафга қайтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз