Узбек O'zbek
Франция чемпионати ўйини ирқчилик туфайли тўхтатилди
Шанба, 13 Апрел
5796

Франция чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Дижон» ва «Амьен» клублари ўртасидаги ўйинда нохуш воқеа юз берди.

Sky Sports хабарига кўра, 78-дақиқада бош ҳакам Карим Обид меҳмон жамоанинг қоратанли футболчиларига нисбатан фанатлар томонидан ирқчилик руҳидаги қичқириқлар ёғидирилгани боис, ўйинни тўхтатишга қарор қилди.

Танаффус 5 дақиқа давом этди ва шундан сўнг ўйин давом эттирилди. Баҳсда ҳисоб очилмади.

Франция футбол федерацияси можаро юзасидан суриштирув ўтказишини маълум қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз