Узбек O'zbek
Дармиан ва Эмерсон А Серияга қайтиши мумкин
Шанба, 13 Апрел
2012

«Интер» ёзда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида «МЮ»дан Маттео Дармиан ва «Челси»дан Эмерсонни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport маълум қилди.

«Нерадзурри» 29 ёшли Дармианга ўтган ёзда ҳам қизиқиш билдирганди. Маттеонинг «қизил иблислар» билан битими муддати шу йил июнда ниҳоясига етади. У бу мавсум клубининг 6та ўйинида қатнашган.

24 ёшли Эмерсон охирги ҳафталарда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Манбага кўра, у «Челси»да эканидан мамнун, аммо Италия миллий жамоасининг Евро-2020га борадиган таркибига кириш учун доимий ўйин амалиёти кафолатланган клуб таклифига йўқ демаслиги мумкин.

Эмерсон жорий мавсумда «кўклар»нинг 21та ўйинида қатнашиб, биттадан гол ва голли пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Қўшимча қилинишича, «Интер» 30 ёшли ҳимоячиси Данило Д`Амброзио кейинги мавсумда ҳам жамоада қолишини истамоқда. У билан шартнома янгиланиши кутиляпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз