Узбек O'zbek
Дани Алвес собиқ клубига қайтиши мумкин
Шанба, 13 Апрел
9964

«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес Испания чемпионатига қайтиши мумкин, деб хабар бермоқда L’Equipe.

Маълум қилинишича, 35 ёшли футболчига «Севилья» қизиқиб қолган. Аммо бразилиялик футболчи парижликлар билан битимини узайтириш бўйича келишувга эриша олмаган тақдирдагина Андалусия клубига ўтиши мумкин.

Алвес Франция чемпиони сафида бу мавсум биринчи дивизионнинг 15та ўйинида қатнашиб, тўртта голга ассистентлик қилди. Унинг амалдаги битими муддати шу йил ёзда тугайди.

Эслатиб ўтамиз, Дани 2002-2008 йилларда «Севилья» шарафини ҳимоя қилган. У фаолияти давомида «Барселона» (2008-2016) ва «Ювентус» (2016-2017) клубларида ҳам тўп тепган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз