Узбек O'zbek
«Барселона»нинг де Лигт бўйича «Аякс»га таклифига оид янги тафсилотлар маълум бўлди
Шанба, 13 Апрел
7369

«Барселона» ҳимоячи Маттейс де Лигт бўйича «Аякс»га таклиф тайёрламоқда, деб ёзади Sport.

Манба маълумотига кўра, «Барса» 19 ёшли футболчи учун 60 млн евро тўлашга тайёр, Шунингдек, таклиф хатида бу миқдор барча турдаги бонуслар ҳисобига оширилиши мумкинлиги қайд этиб ўтилади.

«Кўк-анорранглилар» де Лигтнинг ўзи билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома тузишмоқчи. Унинг маоши Френки де Йонгники билан тенг бўлади. Эслатиб ўтамиз, Френкининг хариди қишда расмийлаштириб бўлинган, у мавсум якунида Барселонага кўчиб ўтади.

Аввалроқ, Амстердам клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа сардори ёзда клубни тарк этишини тасдиқлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз