Узбек O'zbek
«Барселона» Йович учун курашдан чиқди
Шанба, 13 Апрел
4198

«Барселона» «Айнтрахт» ҳужумчиси Лука Йович трансферини маълум вақтга ортга сурди, деб хабар тарқатди Marca.

Маълум қилинишича, каталонияликлар жамоаси раҳбарияти бошқа футболчиларга кўпроқ диққат қаратмоқчи. Клуб 21 ёшли сербиялик учун «Реал» ва «Бавария» билан рақобатга киришиш ниятида эмас.

Қолаверса, «Айнтрахт» Йовични яна бир мавсум ўз таркибида қолишга кўндиришга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луканинг отаси Милан Йович ўғлининг «Барселона»га ўтиши эҳтимоли камлигини маълум қилганди.

«Лука кўплаб таклифларни олган. Уларнинг бири «Барселона»дан, аммо у ҳозир Каталония клубига ўтмоқчи эмас. Лука «Барселона»да жуда кам ўйин амалиётига эга бўламан деб ҳисобламоқда. Шу туфайли у «Айнтрахт» клубида қолиб, Чемпионлар Лигасида ўйнамоқчи», - дея қайд этганди катта Йович.

Ҳужумчи жорий мавсумда Франкфурт клубининг барча мусобақалардаги 38та ўйинида майдонга тушиб, 24та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз