Узбек O'zbek
«Барселона» ҳимоячилари унчалик ҳам кучли эмас». Ван Гал де Лигтга маслаҳат берди
Шанба, 13 Апрел
9476

«Аякс» ва «Барселона» клубларининг собиқ бош мураббийи Луи Ван Гал Амстердам клуби ҳимоячиси Маттейс де Лигтга ёзда каталонияликлар жамоасига ўтишни маслаҳат берди.

«Де Лигт ҳар қандай чемпионатда ўйнаб кета олади. Италия энг кучли ҳимоячилар билан танилган, у ерда у маҳоратини ошириб, ўсишга эришади. Лекин унинг ўрнида бўлганимда «Барселона»га ўтган бўлардим. Ҳозир «Барселона» ҳимоя чизиғидагиларни энг кучлилари деб бўлмайди, шундай экан, у «Барса»да ўйнаб кета олади.

Муқобил вариант сифатида «Манчестер Сити»ни кўрсатган бўлардим», – деган ван Галнинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг 19 ёшли сардор ёзда клубни тарк этишини тасдиқлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз