Узбек O'zbek
А Серия. «Ювентус» муддатидан олдин чемпион бўлишни кечиктирди
Шанба, 13 Апрел
4244

Италия чемпионатида 32-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Ювентус» сафарда СПАЛ билан беллашиб, кутилмаганда 1:2 ҳисобида ютқазди. Туринликлар А Серия ғолиби бўлиш учун бу ўйинда 1 очкони қўлга киритиши кифоя эди.

Қайд қилиш жоизки, «Ювентус» таркиби экспериментал кўринишни олди. Бироқ, 30-дақиқада Кен гол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. СПАЛ 2-бўлимда ўйинда бурилиш ясади ва Бонифаци билан Флоккари голлари эвазига ғалаба қозонишга эришди. Натижада «Ювентус»нинг чемпионлиги кечиктирилди. 

Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 84 очко билан 1-ўринда, СПАЛ эса 35 очко билан 13-ўринга кўтарилди.

А Серия, 32-тур
СПАЛ – Ювентус 2:1 
13 апрель, «Stadio Paolo Mazza» 
Голлар: 0:1 – 30 Кен, 1:1 – 49 Бонифаци, 2:1 – 74 Флоккари. 
СПАЛ – Вивиано, Бонифаци, Викари, Чонек, Ладзари, Фарес, Муржиа, Скьяттарелла (Вальдифьори, 70), Миссироли, Флоккари (Режини, 85), Петанья.
Ювентус – Перин, Бардзальи (Бернардески, 81), Гоцци, Жоау Канселу, Де Шильо, Бентанкур, Спинаццола, Куадрадо, Дибала, Кен (Мавидиди, 69), Кастанос (Николусси-Кавилья, 61).
Огоҳлантиришлар: Ладзари (28), Куадрадо (38), Жоау Канселу (45), Флоккари (74), Фарес (83)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз