Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» мавсумни Ҳарри Кейннинг ёрдамисиз якунлайдиган бўлди
Жума, 12 Апрел
2460

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн жароҳат туфайли 3 ойгача бўлган муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.

Шу тариқа, «шпорлар» мавсумни жамоа сардорининг ёрдамисиз якунлайдиган бўлдилар. Қолаверса, 5-9 июнь кунлари УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичида қатнашадиган Англия миллий жамоаси ҳам Кейннинг хизматларидан фойдалана олмайди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли форвард 9 апрелда ЕЧЛ чорак финалининг «Манчестер Сити»га қарши дастлабки ўйинида шикастланганди. Кеча «Тоттенҳэм» матбуот хизмати Ҳаррининг чап оёғи тиззасидан жароҳат олганини маълум қилган, аммо соғайиши учун қанча вақт керак бўлиши кейинги тўлиқ тиббий кўрик натижасида аниқланишини билдирганди.

Ўша ўйинда чап қўлидан лат еган Деле Алли борасида ҳозирча маълумот йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз