Узбек O'zbek
Роберто Фирмино - ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси
Жума, 12 Апрел
721

«Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.

Фирмино ЕЧЛ чорак финали доирасида «Порту»га қарши илк ўйиндаги (2:0) иккала голда ҳам иштирок этган, биттадан гол ва голли ассист муаллифи бўлганди.

27 ёшли бразилиялик ҳужумчи бу мавсум ЕЧЛнинг 9та ўйинида қатнашиб, 3та гол урди. АПЛда эса 32та турдаги 18та голда (12+6) бевосита иштирок этди.

Қайд этиш керак, Роберто ЕЧЛда ҳафта футболчиси эътирофи учун рақобатда «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Сон Ҳёнг Мин, «Аякс» хавбеки Френки де Йонг ва «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пикени ортда қолдиришга муваффақ бўлди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз