Узбек O'zbek
«Реал» уч футболчисини сотиб, 250 млн евро ишлаб олмоқчи
Жума, 12 Апрел
16339

«Реал» ёзда уч нафар футболчисини сотиб юбориши мумкин.

Испаниянинг Sport нашри тарқатган хабарга кўра, «қироллик клуби» Марсело, Иско ва Гарет Бэйлни трансферга қўйишга тайёр. Клуб ушбу сотувлардан 250 млн евро даромад олиб, буни дарҳол таркибни кучайтиришга сарфлашни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» Бэйлнинг трансфер нархи бўйича бир қарорга келгани, уэльслик ҳужумчисига янги клубини ўзи танлаш имконияти берилиши хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз