Узбек O'zbek
Неймарнинг отаси: «У кетиб қолмайди, мухлислар хотиржам ухлайверишлари мумкин»
Жума, 12 Апрел
1776

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг отаси Неймар да Силва ўғлининг Париж клубидан кетиши ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди.

«Неймарнинг «ПСЖ» билан узоқ муддатли шартномаси бор. У билан боғлиқ миш-мишлар эса тугамайди. Ўғлим икки йил олдин «ПСЖ»да ўйнашни исташини кўрсатган, шундай экан, мухлислар хотиржам ухлашлари мумкин.

Неймар ҳозир клубдан кетмоқчи эмас, у жамоага совринлар ютишда ёрдам беришда давом этишни хоҳлаяпти», – деган агентнинг сўзларини келтирди RMC.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар матбуот 27 ёшли бразилияликни собиқ клуби «Барселона» ва «Реал» билан боғлаб кўрсатаётганди. У жорий мавсумда Франция чемпиони таркибида 23та ўйинда 31та голда бевосита қатнашди (20+11).

У пайшанба кунидан бошлаб, жароҳат туфайли икки ярим ойлик танаффусдан сўнг яна умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз