Узбек O'zbek
Неймар икки ярим ойлик танаффусдан сўнг умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
Жума, 12 Апрел
829

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жароҳатидан тикланиб олди ва умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

Париж клуби расмий твиттерида маълум қилинишича, пайшанба куни 27 ёшли ҳужумчи узоқ танаффусдан сўнг яна жамоа билан бирга машғулот ўтаган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 23 январь куни Франция кубогининг 1/16 финали доирасидаги «Страсбург»га (2:0) қарши баҳсда эски жароҳатини янгилаб олган эди. У шунга ўхшаш жароҳат туфайли ўтган мавсумда уч ойдан кўпроқ вақт ўйнай олмаганди.

Бразилиялик ҳужумчи ушбу мавсумда «Пари Сен-Жермен»нинг 23та ўйинида қатнашиб, 20+11 маҳсулдорлик натижасини кўрсатган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз