Узбек O'zbek
«Интер» президенти Моуриньони қайтармоқчи, Маротта бунга қарши
Жума, 12 Апрел
1732

«Интер» раҳбариятида бош мураббий масаласида икки хил қараш бор, деб ёзади Le10Sport.

Манбага кўра, клуб президенти Стивен Чжан бу лавозимни унинг собиқ эгаси Жозе Моуриньога топширмоқчи. Португалиялик мутахассис 2008-2010 йилларда «нерадзурри»га устозлик қилганди. Чжаннинг ҳисоблашича, Моуриньо клубнинг аввалги шонли номини тиклай олишга қодир.

Ўз навбатида, «Интер» бош директори Жузеппе Мароттанинг ҳам бу масалада ўз фикри бор. У «Ювентус»да ўзи билан бирга ишлаган Антонио Конте номзодини илгари суряпти. Италиялик ушбу мураббий ўтган мавсум охирида «Челси»дан ишдан бўшатилганидан бери ишсиз қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миланликлар мавсум якунида амалдаги бош мураббий Лучано Спаллеттини истеъфога чиқариши кутилаётгани айтилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз