Узбек O'zbek
Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди
Жума, 12 Апрел
2316

Европа лигасида чорак финалнинг дастлабки ўйинлари асосида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар аниқланди.

Номинантлар сирасига қуйидагилар киритилди:
– Жоао Феликс: «Бенфика»-«Айнтрахт» (4:2) ўйинида жамоасининг тўртала голида ҳам қатнашди (3+1);
– Аарон Рэмси: «Арсенал»-«Наполи» (2:0) баҳсида ҳисобни очиб, дарвозага учта аниқ зарба йўллади;
– Виллиан: «Славия»-«Челси» (0:1) учрашувидаги ягона голга ассистентлик қилди, тўп узатишлардаги 79 фоизлик аниқлик;
– Гонсалу Гуэдеш: «Вильрреал»–«Валенсия» ўйинида дубль қайд этди.

Қайд этиш керак, 19 ёшли Жао Феликс Европа лигаси тарихида ҳет-трик қайд этган энг ёш футболчига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз