Узбек O'zbek
АПЛда март ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди
Жума, 12 Апрел
3688

Англия Премьер-лигаси «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппни чемпионатда март ойининг энг яхши мураббийи деб эълон қилди.

«Қизиллар» ўтган ойда лига доирасида 4та ўйин ўтказиб, уларнинг дастлабкисида дуранг ва кейинги учтасида ғалаба қайд этишди. Жамоа 32-турдан кейин 79 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ой мураббийи соврини соҳибини аниқлаш учун 5-8 апрель кунлари ўтказилган сўровномада Юрген Клоппдан ташқари Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Ралф Ҳазенҳюттль («Саутҳэмптон»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Марко Силва («Эвертон») номзодлари ҳам кўрсатилганди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп жамоасини якшанба куни навбатдаги тур доирасида «Челси»га қарши ўйин кутмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз