Узбек O'zbek
Варан «Реал»дан қанча маош талаб қилаётгани маълум бўлди
Пайшанба, 11 Апрел
10098

«Реал» ёзда яримҳимоячи Рафаэль Варан трансфери бўйича таклифларни қабул қилмайди. Клуб мутасаддилари таклиф қиймати у билан шартномада белгиланган сумма – 500 млн евро бўлсагина кўриб чиқиши мумкин, деб ёзади AS.

Таъкидланишича, «қаймоқранглилар» Вараннинг ўрнини тўлдира оладиган, у билан тенг тажрибага эга 25 ёшгача бўлган бошқа марказий ҳимоячи трансфер бозорида йўқ, деб ҳисоблашмоқда.

Шу билан бирга, клуб Рафаэлнинг сўнгги йиллардаги муваффақиятлари ўйинлари учун рағбатлантириб, унинг маошини ошириб беришга тайёр. У билан сўнгги марта 2017 йилда 5 йиллик шартнома имзоланган эди.

Қайд этилишича, Варан маоши 9 млн евро бўлишини истамоқда. Унинг ҳозирги иш ҳақида йилига 6 млн еврога тенг.

Франциялик жаҳон чемпиони, маошидан ташқари, ўтган йилги мундиалда ғалаба қозонганидан сўнг клубда уни қай тарзда кутиб олишганидан ҳам норози. «Қироллик клуби» мавсум бошидаги «Леганес»га қарши ўйиндан олдин «Бернабеу» мониторида видео намойиш қилиш билан чекланган, бу эса Вараннинг хафсаласини пир қилган.

Хабарларга қараганда, бош мураббий Зинедин Зиданнинг лавозимга қайтиши Вараннинг қарорига таъсир кўрсатмай қолмаган. У ҳозир аввалгидек кетиш фикрида қатъий эмас, боиси ҳамюрти унга асосий таркибдан жой ваъда қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз