Узбек O'zbek
Украина клуби келишилган ўйинларда иштирок этгани учун мусобақадан четлатилди
Пайшанба, 11 Апрел
1414

Украина футбол федерациясининг (УФФ) назорат-интизом қўмитаси «Суми» футбол клубини профессионал мақомдан маҳрум қилди.

УФФ сайти хабарига кўра, «кўк-оқлар» келишилган ўйинларда иштирок этгани сабабли, шундай жазога лойиқ кўрилган. Энди клубнинг барча ёшдаги жамоалари мусобақалардан четлатилади.

«Суми» клуби бу мавсумда Украина Биринчи Лигасида иштирок этаётган ва 19 турдан сўнг, 15 очко билан 13-ўринда бораётганди.

Украина футбол федерацияси келишилган ўйинлар билан боғлиқ суриштирувни давом эттирмоқда. Аввалроқ, бир қанча футболчилар бундай ўйинларда иштирок этгани сабабли, дисквалификация қилинган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз