Узбек O'zbek
Тухель «Лилль»га қарши ўйиндан четлатилди, «ПСЖ» бу баҳсда чемпионликни расмийлаштириш мумкин
Пайшанба, 11 Апрел
2052

«ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель Франция чемпионатининг битта ўйинидан четлатилди, деб хабар бермоқда L’Equipe.

Нашрнинг ёзишича, немис мутахассиси Франция чемпионатининг 31-туридаги «Страсбург»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун жазоланган. Якшанба кунги баҳсда Тухель ўта фаол шикоятлари туфайли бош ҳакам томонидан трибунага жўнатилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Страсбург» билан ўйинда парижликлар бу мавсумда илк марта ўз уйларида очко йўқотиб (2:2), расман чемпионликка эришиш имконини қўлдан чиқаришганди.

Томас Тухель шогирдлари навбатдаги турни 2-поғонадаги «Лилль»га қарши сафарда 14 март куни ўтказади. Ушбу ўйиндаги ғалаба «Пари Сен-Жермен»ни расман Франция чемпионига айлантиради – турнир тугашига 7та тур қолганда жамоалар орасидаги фарқ 20 очкога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз