Узбек O'zbek
Роналду ЕЧЛдаги дебют ва 125-голларини 10 апрелда урди
Пайшанба, 11 Апрел
2625

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган «Аякс»га қарши ўйинда жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. 10 апрель оқшомида Роналду ЕЧЛдаги 125-голини урди.

Португалиялик футболчи Чемпионлар Лигасидаги илк голини ҳам 10 апрель куни урган. 2007 йил 10 апрелда «МЮ» ЕЧЛ чорак финалининг жавоб баҳсида «Рома»ни 6:1 ҳисобида енгган ва Роналду ўша ўйинда иккита гол урган.

Криштиану ЕЧЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У мусобақадаги 125 голининг 105 тасини «Реал» сафида, 15 тасини «МЮ» ва 5 тасини «Ювентус» сафида урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз