Узбек O'zbek
Ҳожиакбар Алижоновнинг «Ас Садд»га урган голи ОЧЛда ҳафта голи бўлиш мумкин
Пайшанба, 11 Апрел
2794

«Пахтакор» ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг «Ас Садд» дарвозасига урган голи Осиё Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи бўлиш учун номзодлар қаторига киритилди. ОФК сайтида ОЧЛ 3-турида урилган 4 та гол саралаб олинган ва улар орасида мухлислар энг яхшисини танлашлари керак.

Ҳожиакбар Алижоновнинг голидан ташқари «Пахтакор» - «Ас Садд» ўйинида қатарликлар футболчиси Хавининг жаримадан урган голи ҳам ҳафта голи бўлиш учун номзодлар қаторига кирди. Ҳозирда сўровномада «Персеполис» футболчиси Шожаи Холизоданинг «Ал Аҳли» дарвозасига урган акробатик услубдаги голи етакчилик қилмоқда. Сўровномада қатнашган 22 600 дан кўпроқ мухлисларнинг 93 фоизи эронлик футболчининг голига овоз берган.

Сўровномада Малайзиянинг «Жохор» клуби футболчиси Сафави Рашиднинг «Шандон Лунэн» дарвозасига урган голи ҳам қатнашмоқда. Ушбу ҳавола орқали овоз бериш жараёнида қатнашишингиз мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз