Узбек O'zbek
«Матч ТВ» Англия Премьер-Лигасини намойиш қилиш ҳуқуқини йўқотди
Пайшанба, 11 Апрел
6152

Россиянинг Okko онлайн-кинотеатри Англия Премьер-Лигаси 2019/20 мавсуми ўйинларини намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар беради «Лента.ру».

Rambler Group спорт лойиҳалари таркибига кирувчи Okko онлайн-кинотеатри 7 миллион евро эвазига дунёнинг энг нуфузли футбол лигаси ўйинларини эксклюзив равишда намойиш қилиш бўйича шартнома имзолаган. 

Бу эса келаси мавсумда бошлаб, «Матч ТВ» орқали АПЛ ўйинларини томоша қилиш имконияти йўқолганини англатади.

Okko сервиси 2011 йилдан бери фаолият юритмоқда. Ҳозирги вақтда унинг контентини энг асосий платформалар: Smart TV, мобил иловалар, Apple TV ва PlayStation орқали томоша қилиш имконияти мавжуд. 

АПЛ ўйинларини Okko сервиси орқали фақат Россия ҳудудида ва пуллик асосда томоша қилиш мумкин. Ҳозирча унинг нархи қандай бўлиши маълум эмас.

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик мухлислар АПЛ ўйинларини Uzreport TV орқали бепул ва Uzdigital TV орқали пуллик асосда легал кўриш имкониятига эга. Шунингдек, «шаринг» сервиси орқали нолегал кўриш ҳолатлари ҳам кенг тарқалган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз