Узбек O'zbek
Кокорин ва Мамаев мина ўрнатилгани ҳақидаги хабардан кейин суд биносидан эвакуация қилинди
Пайшанба, 11 Апрел
2755

 «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ва уларнинг дўсти Александр Протасовицкий Москванинг Пресня суди биносидан эвакуация қилинди.

Рус ОАВга кўра, ушбу тўрт айбланувчи бўйича суднинг бугунги эшитувлари бино миналаштирилгани ҳақидаги хабардан кейин бекор қилинган.

Sport24`нинг ёзишича, гумондорларни эвакуация эълон қилинганидан 40 дақиқа ўтгач суд биносидан олиб чиқишган.

«Спорт-Экспресс»нинг хабар беришича, мазкур ҳолатга Мамаев: «Фақат бизни қолдириб кетинглар», деб муносабат билдирган.

Мазкур иш бўйича суд эшитувлари 9 апрелдан буён давом этмоқда. Унда 40дан ортиқ гувоҳлар кўрсатма беради.

Эслатиб ўтамиз, ака-ука Кокоринлар ҳамда Мамаев ва Протасовицкий 2018 йил октябрь ойида Москва шаҳрида иккита муштлашувда иштирок этишгани учун 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эдилар. Кейинчалик, тергов ишлари якунланмагани учун ҳибс муддати 3 марта - 8 февралга, 8 апрелга ва 25 сентябрга қадар узайтирилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз