Узбек O'zbek
«Барселона» биринчи марта «МЮ» майдонида ғалаба қозонди
Пайшанба, 11 Апрел
2747

10 апрель куни «Барселона» ўз тарихида илк маротаба «Манчестер Юнайтед»га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонди. ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки ўйинида 1:0 ҳисобида каталонияликларнинг қўли баланд келди.

Бунга қадар ушбу икки жамоанинг «МЮ» мезбонлигида ўтган тўртта баҳсидан иккитасида «қизил иблислар» ғалаба қозонган, иккитаси дуранг билан тугаганди.

Эътиборлиси, «Барса» ЕЧЛ доирасида «МЮ»ни шу пайтгача 4 марта мағлуб этган бўлса, бу ғалабаларнинг барчаси қуйидаги тўрт хил стадионда эришилган: «Камп Ноу», «Стадио Олимпико», «Уэмбли» ва мана энди «Олд Траффорд».

Қайд этиш керак, «Юнайтед» ўз тарихида илк марта Чемпионлар лигаси плей-оффи доирасидаги кетма-кет учта уй ўйинида мағлубиятга учради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз