Узбек O'zbek
Винченцо Монтелла А Серияга қайтди
Чоршанба, 10 Апрел
1972

«Фиорентина» маҳаллий мутахассис Винченцо Монтеллани бош мураббий лавозимига тайинлади. Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, 44 ёшли италиялик мураббий билан шартнома 2021 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Монтелла учун флоренцияликлар клуби бегона эмас. У 2011-2015 йилларда ҳам «Фиорентина» бош мурабийи бўлган. У охирги иш жойи «Севилья»дан бир йил олдин ишдан бўшатилган эди.

Винценцо, шунингдек, «Милан» ва «Сампдория» клубларини ҳам бошқарган, 2016 йилда «россонери» устози сифатида Италия Суперкубогини қўлга киритган. Бу - унинг мураббий сифатида қўлга киритган ҳозирча биринчи ва ягона соврини бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Фиорентина» кеча, 9 апрель куни Стефано Пиолини истеъфога чиқарганди. Бундан олдин жамоа А Серияда аутсайдерлардан бири «Фрозиноне»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазган эди. Натижада, жамоа еврокубоклар йўлланмасини берувчи 6-ўриндан 10 очко ортда қолиб, 10-ўринга тушиб кетди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз