Узбек O'zbek
«ПСЖ» Буффон билан хайрлашиб, бошқа дарвозабон олмоқчи
Чоршанба, 10 Апрел
3252

«Пари Сен-Жермен» дарвозабон Жанлуижи Буффонга янги шартнома таклиф қилиш ниятида эмас, деб ёзади Corriere dello Sport.

Нашрнинг маълум қилишича, 41 ёшли посбоннинг ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинлардаги, қолаверса, Франция чемпионатида «Сент-Этьен» ва «Страсбург» билан баҳслардаги ҳаракатлари клуб вакилларини ўйлантириб қўйган. Мутасаддилар Буффон билан битим узайтиришдан бош тортиб, янги дарвозабон сотиб олишни исташяпти.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача бунга тескари мазмундаги хабарлар тарқалаётган, клуб ва посбон ҳамкорликни яна бир йилга узайтиришни келишиб олишгани айтилаётган эди. Шу билан бирга, Буффон шу мавсум охирида қўлқопларини михга илиши ҳам истисно қилинмаяпти.

Италия термасининг собиқ посбони 2018 йил ёзида 17 йиллик фаолиятидан сўнг «Ювентус»ни тарк этиб, «ПСЖ»га келганди. У биринчи дивизионнинг 13та ўйинида майдонга тушиб, улардан 6тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди, бир ўйинда ўртача 0,6тадан тўп ўтказиб юборди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз