Узбек O'zbek
ОАВ: Торган Азар ёзда «Боруссия»ни тарк этади
Чоршанба, 10 Апрел
2601

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби вингери Торган Азар ёзда жамоани тарк этади. Бу ҳақда клубдаги манба Kicker нашрига маълум қилган.

Манбага кўра, 26 ёшли бельгиялик футболчи фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия»сида давом эттириши кутилмоқда. Трансфер қиймати тахминан 40 млн еврони ташкил этади.

The Sun`нинг ёзишича, Азарга «Ливерпуль» ҳам бефарқ эмас.

Маълумот учун, Торган менхенгладбахликлар таркибида 2014 йилдан буён ўйнаб келади. У бу мавсум Бундеслиганинг 27та турида қатнашиб, 9+9 самарадорлик кўрсаткичига эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз