Узбек O'zbek
Хави иккита гол урган ва ОЧЛ кўркига айланган «Пахтакор» - «Ас-Садд» ўйинидан фотогалерея
Чоршанба, 10 Апрел
1243

Бугун, 9 апрель куни Осиё Чемпионлар Лигасида мавсумнинг энг чиройли ўйинларидан бири ўтказилди. «Пахтакор» ўз майдонида Қатарнинг «Ас-Садд» клубини қабул қилди ва ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Хави бошчилигидаги қатарликлар бу баҳсда фаворит сифатида қаралаётганди, лекин Шота Арвеладзе ҳам яхши жамоа туза олганини исботлади.

Ўйин олдидан ҳам, ўйиндан кейин ҳам бош қаҳрамон сифатида қаралган Хави ўйиннинг ўзида ҳам қаҳрамон бўлди. «Барселона» сафида жаҳон футболи афсонасига айланган испаниялик футболчи иккита супер гол урди. Арвеладзе бундай голларда кимнингдир хатосидан сўнг урилмаслигини, бундай вазиятларда футболчининг даражаси биринчи планга чиқишини айтди. Чиндан ҳам Хавининг супер голларига кимнидир айблаш қийин.

«Пахтакор» футболчилари ҳам «Ас-Садд» юлдузларининг ўйинларини кузатиш учун майдонга тушмаганликларини исботлашди. Жалолиддин Машарипов, Драган Черан каби футболчилар юқори савияда ҳаракат қилишди. Биз аллақачон яхшигина таниб олган Ҳожиакбар Алижонов энди Осиё майдонларида ҳам порлади. Дарвоқе, Хави ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Машариповни алоҳида эътироф этди ва Жалолиддин зўр ўйин кўрсатганини айтди.

Tribuna.uz фотомухбирлари ОЧЛ кўркига айланган бу ўйинни стадиондан кузатиб, учрашувнинг қизиқарли лавҳаларини кадрга муҳрлашди. Қуйида «Пахтакор» - «Ас-Садд» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз