Узбек O'zbek
Евгений Гинер: «Роналду – энг зўри эмас, «Ювентус»га эса «Реал»га етиш учун 200 йил керак»
Чоршанба, 10 Апрел
19574

Москванинг ЦСКА клуби президенти Евгений Гинер ҳужумчи Криштиану Роналдунинг 2018 йил ёзида «Реал»дан «Ювентус»га ўтиши борасида ўз фикрини айтди.

«Роналду жаҳоннинг энг яхши футболчи эмас. Энг яхши футболчи бўлганида, «Реал»дан «Ювентус»га ўтмасди. Мен ўзимизнинг «Лада»ни ерга урмоқчи эмасман, лекин «Мерседес»да ўтирган одам «Лада»га миниб: «Мен – дунёнинг энг зўриман, мана «Лада»да ўтирибман», демайди-ку ахир. Аньеллининг жамоасига ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, «Реал» бу – бирибир «Реал».

«Ювентус» жамоани «Реал»дан қолишмайдиган қилиб қурмоқчи? Бўлмайди. Бу жамоа «Реал»ни қайсидир ўйинда мағлуб этиши мумкин, лекин ундан яхшироқ бўла олмайди. Таққослаш учун, «Формула-1»да «Мерседес» ёки «Феррари»да ғалабалар сони доимо жуда кўп, лекин масалан «Ред Булл»да иккитагина. «Реал» ЕЧЛда неча марта чемпион бўлганини эсга олсангиз, «Ювентус» унга етиш учун ҳали 200 йил ўсиши кераклигига амин бўласиз», – деди Гинер «automobili.ru» сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Мадрид клуби кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирида энг кўп марта ғолиб чиққан жамоа саналади. «Қироллик клуби» 13 карра, «Ювентус» эса 2 марта Европада энг кучли клуб бўлишга эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз