Узбек O'zbek
Бундеслига тўпурари Левандовски «Бавария»даги келажаги бўйича бир тўхтамга келди
Чоршанба, 10 Апрел
3684

«Бавария» ҳужумчи Роберт Левандовски билан шартномани узайтирмоқчи, деб ёзади Przegląd Sportowy нашри.

Газетанинг маълум қилишича, томонлар умумий келишувга эришишган, аммо ҳали бир тўхтамга келиш лозим бўлган баъзи масалалар бор.

Маълумот учун, Левандовски Мюнхен клубига 2014 йилда «Боруссия Дортмунд»дан келиб қўшилган эди. Ортда қолган вақт мобайнида у Германия чемпионининг 234та ўйинида қатнашиб, 186та гол урди. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.

30 ёшли польяк бу мавсум Бундеслиганинг 27та ўйинида майдонга тушди ва 21та гол уриб, 10та голга узатма берди. Бу билан у тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди.

Қайд этиш керак, инглиз ОАВда Робертга «Челси» қизиқаётгани ҳақида хабарлар бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз