Узбек O'zbek
Бразилия миллий жамоаси орадан 70 йил ўтиб, яна оқ рангли либосга қайтиши эълон қилинди
Чоршанба, 10 Апрел
5496

Бразилия футбол федерацияси миллий жамоанинг 2019 йилги Америка Кубоги учун либосини тақдим этди. Таъкидланишича, либослар бразилияликларнинг юз йил олдин ушбу мусобақада Уругвайни енгиб, чемпион бўлганига бағишланган.

Эътиборлиси, асосий футболка оқ рангда бўлиб, унинг ёқаси ва енги ҳамда шорти кўк рангда ишланган.

Маълумотларга қараганда, Бразилия миллий жамоаси оқ либосда расмий ўйин ўтказмаганига деярли 70 йил бўлган. Жамоа охирги марта оқ формада майдонга чиққанида омадсизликка учраган – бу ЖЧ-1950нинг «финал» ўйини эди.

Ўшанда Бразилия мезбонлигида ўтган мундиал олимпия тизимида эмас, балки иккита гуруҳ босқичи асосида бўлиб ўтганди. Мезбонлар ўша баҳсда Уругвай билан дуранг қайд этишлари кифоя бўлган, бироқ Уругвай 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кубокни олиб кетганди.

Қўшимча қилиш жоиз, ўша учрашувни «Маракана»да 199 минг томошабин бевосита кузатиб борган. Бу ҳозиргача футбол тарихидаги рекорд кўрсаткич бўлиб қолмоқда.

Копа Америка – 2019 14 июндан 7 июлга қадар Бразилиянинг 5та шаҳрида 12та миллий жамоа иштирокида бўлиб ўтади. Унда Тите мураббийлигидаги жамоага «А» гуруҳида Боливия, Венесеуэла ва Перу рақиблик қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз