Узбек O'zbek
«Боруссия М» директори Азар ёзда клубдан кетишини тасдиқлаб, унга даъвогарларни санаб ўтди
Чоршанба, 10 Апрел
3214

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби спорт директори Макс Эберль жамоа яримҳимоячиси Торган Азар ёзда клубни тарк этиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

«Торган шартномасини узайтиришни истамаётганини, ёзда фаолиятидаги кейинги босқичга кўтарилиш учун клубдан кетмоқчи эканини маълум қилди. Мен бизнинг энг кучли футболчиларимиздан бундай сўзларни охирги 10 йилда 15 марта эшитганман. Биз шунга кўнишга мажбурмиз.

У қайси клубга ўтиши аниқ эмас, кўрамиз. Бу «Боруссия Дортмунд» бўладими, «Атлетико», «Ливерпуль» ёки бошқа бир клуб бўладими, буни билмайман», – деган директорнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли бельгияликнинг трансфер нархи 40 млн еврога баҳоланмоқда. 

Маълумот учун, Торган менхенгладбахликлар таркибида 2014 йилдан буён ўйнаб келади. У бу мавсум Бундеслиганинг 27та турида қатнашиб, 9+9 самарадорлик кўрсаткичига эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз