Узбек O'zbek
АПЛ ортидан кучли бешликнинг яна бир лигаси ЕЧЛнинг янги форматига қаршилигини эълон қилди
Чоршанба, 10 Апрел
4489

Франция футбол лигаси Чемпионлар лигаси форматига ўзгартириш киритиш лойиҳасини танқид остига олди ва бунга қўшилмаслигини билдирди.

LFP расмий сайтида маълум қилинишича, мамлакатда тез орада клубларнинг бу таклифга расмий муносабатини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузилади. Француз лигаси мутасаддилари ЕЧЛ форматининг ўзгартирилиши миллий чемпионатлардаги молиявий балансга хавф солади, деб ҳисоблашмоқда.

Қайд этиш керак, Франция футбол лигаси клуб футболидаги энг нуфузли турнир формати бўйича ўзгаришларга қарши чиқаётган кучли бешликнинг ягона лигаси эмас. Ўтган ҳафта Англия Премьер-лигасининг барча 20та клуби ҳам бунга рози эмаслиги ҳақида бир овоздан баёнот беришганди.

Эслатиб ўтамиз, Европа Клублари Уюшмаси (ECA) 2024/25 мавсумидан бошлаб, ЕЧЛни янгича тартибда ўтказишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, Чемпионлар лигаси ёпиқ турнир кўринишини олиши, унда фақат ўтмишда катта ютуқларга эришган клублар қатнашиши, жамоалар 8та иштирокчидан иборат 4та гуруҳга ажратилиши, натижада, ҳар бир клуб камида 14та ўйин ўтказиши кўзда тутилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз