Узбек O'zbek
Америка Кубоги - 2020 янги форматда ўтказилади
Чоршанба, 10 Апрел
1884

2020 йилда Аргентина ва Колумбияда ўтказиладиган Америка Кубогининг формати ўзгача бўлади.

Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) сайти хабарига кўра, миллий жамоалар Шимолий ва Жанубий минтақаларга ажратилади. Ҳар бир ҳуддуда 6та жамоа бўлади ва энг яхши 4таси чоракфиналга чиқади.

Шимолий минтақа: Колумбия, Бразилия, Венесуэла, Эквадор, Перу, таклиф қилинган жамоа.

Жанубий минтақа: Аргентина, Чили, Уругвай, Парагвай, Боливия, таклиф қилинган жамоа.

КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингес сўзларига кўра, янги форматдан асосий мақсад – ўйинлар сонини кўпайтириш ва турнир жозибасини оширишдир. Бунда мусобақадаги ўйинлар сони 26тадан 38тага етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз