Узбек O'zbek
Пеле шифохонадан чиқди
Сешанба, 09 Апрел
1878

Уч карра жаҳон чемпиони Пеле бир ҳафта давом этган муолажалардан сўнг Париждаги шифохонадан чиқди.

AP агентилиги хабарига кўра, бразилиялик афсона госпиталдан чиқиб, ватанига йўл олишни ният қилган. У Францияга реклама кампаниясида иштирок этиш учун келганди.

«Мен яна ишлашга тайёрман. Пешоб йўлларида жиддий инфекция бор экан, шу боис тиббий ва хирургик ёрдам зарур бўлди. Менга ижобий кайфият улашганингиз ва эгзу тилакларингиз учун ҳаммангизга раҳмат», – деб айтган Пеле.

Эслатиб ўтамиз, 78 ёшли собиқ футболчи 2 апрелда юқори ҳарорат ва ваража хуружи туфайли касалхонага ётқизилган эди. У бундан бироз олдин «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан учрашганди. Шифохонада бўлган вақти уни кўришга ҳамюрти Неймар ҳам келган.

Маълумот учун, ушбу ҳолат Пеленинг соғлиги билан боғлиқ кейинги йиллардаги муаммоларнинг дастлабкиси эмас. У 2014 йил ноябрь ойида пешоб йўлларининг жиддий инфекцияси оқибатида реанимацияга ётқизилган эди. Пеле 2016 йили Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпиада машъаласини ёқа олмаган, ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросимига эса ногиронлар аравачасида келганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз