Узбек O'zbek
Озмуннинг «Зенит»га трансфери қиймати ва маоши миқдори маълум бўлди
Сешанба, 09 Апрел
7437

«Рубин» собиқ ҳужумчиси Сардор Озмуннинг «Зенит»га ўтишига оид тафсилотлар маълум бўлди.

«Бизнес Online»нинг хабар беришича, шу йил қишда амалга ошган трансфер қиймати 10 млн еврони ташкил қилган. Келишувга асосан, харид пулининг февралдаёқ тўланган бўлса, қолган иккинчи ярми май ойида ўтказиб берилади.

Шунингдек, «Зенит» Озмунни кейинчалик бошқа клубга трансфер қилган тақдирда, бундан олган даромадининг 20 фоизи «Рубин»га тегишли бўлади.

24 ёшли эронлик ҳужумчининг маоши бир клубдан иккинчисига ўтганда икки баробарга ошиб бормоқда. У «Ростов»да йилига 700 минг евро, «Рубин»да эса 1,5 млн евро оларди. Питерликлар клуби эса унга йилига 3 млн евро иш ҳақи тўлайдиган бўлган.

Маълумот учун, Сардор ҳозирга қадар «Зенит»да 9та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та самарали пас муаллифи бўлишга улгурди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз