Узбек O'zbek
ОЧЛ. «Кашима Антлерс» фантастик камбэк қилди ва бошқа натижалар
Сешанба, 09 Апрел
4156

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари давом этмоқда.

Шарқ минтақасидаги Е гуруҳида Жанубий Кореянинг «Гёнгнам» жамоаси ўз майдонида Япониянинг «Кашима Антлерс» клубини қабул қилди.  

Ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганида мезбонлар Инукаининг автоголи ва Матчнинг голи эвазига 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Шундан сўнг, Сонг Жу-Ҳун ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва ҳисобни 2:1 қилди. 

84-дақиқада «Кашима Антлерс» ҳимоячиси Инукаи майдондан четлатилди. Натижада «Гёнгнам» ғалаба қозонадигандек туюлган эди. Бироқ, японияликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, ғалабани илиб кетишди.

ОЧЛ, гуруҳ босқичи
9 апрель

Е гуруҳи
Гёнгнам (Жанубий Корея) – Кашима Антлерс (Япония) 2:3

Голлар: Инукаи (56 автогол), Матч (71) – Сонг Жу-Ҳун (75 автогол), Канамори (90+1), Серхио (90+3)
Четлатиш: Инукаи (84, Кашима) 

Шандонг Луненг (Хитой) – Жоҳор (Малайзия) 2:1
Голлар: Феллайни (30), Пелле (39 пен) – Сафавий (59)

G гуруҳи
Урава Ред Даймондс (Япония) – Чонбук Моторс (Жанубий Корея) 0:1

Гол: Адриано (77)

Бурирам Юн. (Таиланд) – Бэйцзин Гоан (Хитой) 1:3
Голлар: Муеанта (80) – Бакамбу (2, 29, 54)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз