Узбек O'zbek
Кокорин ва Мамаев устидан суд бошланди
Сешанба, 09 Апрел
1932

9 апрель куни Москва шаҳрининг Пресня судида «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл Кокорин, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий устидан суд маҳкамаси бошланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этишгани учун 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эдилар. Кейинчалик, тергов ишлари якунланмагани учун ҳибс муддати 3 марта - 8 февралга, 8 апрелга ва 25 сентябрга қадар узайтирилган эди.

Дастлабки суд маҳкамасида футболчилар ўз айбини қисман тан олишди.

Хусусан, Кокорин безорилик қилмаганини, Минпромторг мулозими Денис Пакни урганини, аммо ҳайдовчи Виталий Соловчукка қўл теккизмаганини айтган. Мамаев ҳам безорилик қилмаганини, Денис Пак ва «НАМИ» мулозими Сергей Гайсинни урмаганини, аммо Виталий Соловчукка мушт туширганини тан олган.

Уларга нисбатан жиноят иши «бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик ҳаракатини амалга ошириш» ва «тан жароҳати етказиш» моддалари бўйича очилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз