Узбек O'zbek
Италияда футбол ўйини пайтида мухлислар балиқ овлашди
Сешанба, 09 Апрел
756

7 апрель куни Италия D Сериясидан ўрин олган «Реджио» - «Модена» (0:0) ўйинида қизиқ воқеа юз берди. 

Меҳмон жамоанинг мухлислари беллашув пайтида балиқ овлашди, деб хабар беради HooligansTV.

Гап шундаки, стадион трибуналарини майдондан чуқур ўралар ажратиб туради. Бу хавфсизлик чоралари доирасида, яъни мухлисларнинг майдонга тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида қилинган. Ёғингарчиликлар натижасида ўрада сув тўпланиб қолган ва унда балиқлар пайдо бўлган. Буни сезиб қолган мухлислар ўйиннинг зерикарли ўтаётганидан фойдаланиб, қўлбола қармоқ ясаб, балиқ тутишга муваффақ бўлишган.

Маълумот ўрнида, D Серия жадвалида «Модена» иккинчи, «Реджио» эса учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз