Узбек O'zbek
«Фиорентина» бош мураббийни истеъфога чиқарди
Сешанба, 09 Апрел
926

«Фиорентина» клуби бош мураббий Стефано Пиоли билан хайрлашди.

Директорлар кенгаши йиғилишидан сўнг, мутахассис билан имзоланган битим ўзаро келишувга асосан бекор қилинди. Ҳозирча жамоани ким бошқариши маълум эмас.

А Сериянинг сўнгги турида «Фиорентина» ўз майдонида аутсайдерлардан бири «Фрозиноне»га 0:1 ҳисобида ютқазган эди. Натижада, жамоа еврокубоклар йўлланмасини берувчи 6-ўриндан 10 очко ортда қолиб, 10-ўринга тушиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 53 ёшли мутахассис 2017 йилда «Фиорентина» бош мураббийи қилиб тайинланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз