Узбек O'zbek
Аргентина миллий жамоаси бош мураббийини машина уриб юборди
Сешанба, 09 Апрел
3419

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Мальоркада ЙТҲ иштирокчисига айланди. Бугун, 9 апрель куни велосипедда кетаётган мураббийни машина уриб юборган.

Diario de Mallorca`нинг ёзишича, Скалони турлича жароҳатлар билан шифохонага етказилган, кўп ўтмай унга жавоб берилган. У бир неча дақиқа олдин ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ушбу суратни жойлади:

Испан ОАВнинг ёзишича, ҳодиса тахминан соат 10:00 атрофида мактаб автотураргоҳида рўй берган. Ҳайдовчи машинани ортга ҳайдаётиб, велосипеддаги Скалонини уриб юборган, оқибатда у ерга боши билан йиқилган.

Баъзи маълумотларга кўра, Скалонини уриб юборган ҳайдовчи унга бегона инсон эмас, ўз таниши бўлган. У буни атайлаб қилмагани айтилмоқда. Айни пайтда полиция мазкур ҳодисани текширмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз