Узбек O'zbek
«Роса уятга қолдим». Шупо-Мотинг ноёб ва бетакрор хатосига изоҳ берди
Душанба, 08 Апрел
4654

«ПСЖ» ҳужумчиси Эрик Максим Шупо-Мотинг Canal+ эфирида «Страсбург» билан ўйиндаги хатосига изоҳ бериб ўтди.

Image

«Даставвал балки Нкунку менга пас узатмоқчидир, деб ўйладим. У дарвоза томон зарба йўллаганда ҳимоячи тўпни тўсиб қолиши мумкин, деган фикрда эдим. Шундан кейин тўпга тегсаммикан ёки йўқми деб иккаландим, чунки офсайдда бўлишим мумкинлигидан қўрқдим.

Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Мен тўпга тегиндим, у эса устунга бориб тегди. Ҳақиқатан уятга қолдим. Нкункунинг зарбасидан кейин тўп ўзи дарвозага киради, деб ўйлагандим. Бунинг учун узр сўрайман. Биз бошимизни баланд кўтариб, мана шу руҳда ўйнашда давом этишимиз керак», – деди Шупо-Мотинг.

Маълумот учун, Эрик «ПСЖ»га 2018 йил ёзида эркин агент сифатида қўшилган. У бунга қадар «Сток Сити», «Шальке-04», «Майнц» ва «Ҳамбург» клубларида ўйнаган. Парижликлар сафида биринчи дивизионнинг 18та ўйинида майдонга тушди, уларнинг 6тасини асосий таркибда бошлади. Бу баҳсларда 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз